2022 йилнинг сўнгги ўйинлари Европа мусобақаларида ўтказилаётган бир пайтда “Барселона”да ҳақиқий ахборот бомбаси портлади. Худди шу номдаги клубнинг харизматик ҳимоячиси, Испания терма жамоаси афсонаси Жерард Пике кутилмаганда ўзининг футболдан кетишини эълон қилди.
Футболчи ўз қарорини пайшанба куни кечқурун ижтимоий тармоқларда икки дақиқалик ҳиссиётли видеода эълон қилди. "Сиз, менга ҳамма нарсани бердингиз", - деди Пике "Барса" мухлисларига. “Мана энди у боланинг орзулари ушалди, мен сизга айтмоқчиманки, бу даврани ёпиш вақти келди. Мен доим "Барса"дан кейин бошқа жамоам бўлмаслигини айтганман ва бу ҳақиқат. Бу шанба куни "Камп Ноу"даги сўнгги ўйиним бўлади”.
Футболчи “Осасуна”га қарши йилнинг сўнгги сафар ўйинида иштирок этиши ёки қатнашмаслигига аниқлик киритмади. Ҳа, энди бу муҳим эмас. Замонавий футболдаги энг муваффақиятли карераларидан бири ўз ниҳоясига етганлиги аниқ. Пикенинг ютуқлари рўйхатини кўриб чиқинг ва катта майдонни тарк этган шахснинг кимлигини яхшилаб тушиниб олинг.
Пикенинг совринлари:
Саккиз карра Испания чемпиони;
Испания кубогининг етти карра ғолиби;
Испания Суперкубогининг олти карра ғолиби;
Тўрт карра Чемпионлар лигаси ғолиби (бир марта "Манчестер Юнайтед", учтаси "Барса" билан);
УEФА Суперкубогининг уч карра ғолиби;
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг уч карра ғолиби;
Англия чемпиони;
Англия Суперкубоги ғолиби;
Футбол Лигаси кубоги ғолиби;
Жаҳон чемпиони;
Европа чемпиони.
Ҳа, яқинда кучли ҳимоячи жамоасининг натижаларига таъсир кўрсатишни тўхтатди. Ла Лиганинг 12 ўйинидан атиги учтасини бошидан охиригача майдонда ўтказди, икки марта захирадан майдонга тушди ва еттита учрашувни бутунлай захирада ўтказди.
Шубҳасиз, ҳозирги вазият ўз ишининг устасига ва принципиал амбицияларга мос келмасди. Пике катта маош эвазига ҳафталар давомида захирада ўтиришга рози бўладиган футболчилар қаторида эмаслигини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Аммо бундай радикал қарорни ҳеч ким кутмаган эди. Айниқса, мавсум ўрталарида, клуб билан амалдаги шартнома муддати тугашига бир ярим йил қолганида!
Бундан уч кун олдин Пике Испания терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун кенгайтирилган рўйхатига кирди ва кутилмаганда шундай саволлар пайдо бўлди. Қандай? Нега?
Ҳатто Каталония ОАВлари Пикенинг нега бундай қилганини тушинишмаяпти. ОАВда "Барселона"нинг "охирги могиканлардан" бирортасини йўқотиш истаги ҳақида хабарлар тарқагани бежиз эмас. Ёки севган аёлидан айрилиш унга шунчалик таъсир қилдими? Кўп йиллар давомида уларнинг Шакира билан никоҳи мукаммал кўринарди ва унинг тугаши иккаласи учун шунчаки ўтиб кетадиган воқеа бўлиб чиқмади. Нафақат иқтисодий, балки маънавий жиҳатдан ҳам.
Жерарднинг ўзи унинг сабабларини ошкор қилмаяпти. Аммо барча версиялар у ёки бу даражада тўғри кўринади. Одам шунчаки чарчаган - кундалик стрессдан, клубдаги тартибсизликдан ва шахсий ҳаётдан, матбуотнинг зерикарли эътиборидан. 36 ёшида у доимий фидойилик ва зерикарли реклама учун мотивация топиш қийин, ва Пикеда уларнинг ҳеч бири қолмагандек.
У миш-мишлар орқали нимадир қилмоқчи эмаслигини кўрсатди ва дарҳол ўз қарорини маълум қилди. Демак, у бу ишни қилишни кутиб юрган ва охирида “ёрилган”. Футбол Пикени ҳеч қачон эсдан чиқармайди. У каби ҳимоячилар мухлисларнинг йодида қолиши керак.