"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэл Нойер "Герта"га қарши ўйинда иштирок этишга тайёрлигини айтди.
"Нойер жамоа билан кетади ва яна ўйнайди", - дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради Мюнхен клуби расмий сайти.
Нойер жорий мавсумда барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди ва 6 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Герта" Германия чемпионатининг 13-турида "Бавария"ни қабул қилади, учрашув эртага, 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.