"Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейннинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Кейннинг “Бавария”га ўтиши қизиқ бўларди. Мен "Бавария"га ўтишни ҳеч қачон ўйламаганман, шунинг учун Кейн "Барселона" ёки "Реал"га ўтишни ўйлаши керак. Лекин ким билади дейсиз, "Бавария" ажойиб жамоа ва ҳар йили Германия чемпионлигини қўлга киритади. Бир йил олдин Кейн "Манчестер Сити"га ўтишни ўйлаганди, аммо бу амалга ошмади. Агар "Тоттенхэм" ҳозир ўйнагандек ўйнашда давом этса, Харри "Бавария"ни олдинга қадам деб ўйлаши мумкин", - дея Шерингемнинг сўзларидан иқтибос келтиради OLBG
Кейн "Тоттенхэм" таркибида 405 ўйин ўтказиб, 259 гол урган.