"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс Гарет Саутгейтни жароҳатига қарамай, уни Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022 терма жамоасига қўшишга ишонтирмоқчи. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.
Жеймс 11 октябрь куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг "Милан"га қарши ўйинида (2:0) жароҳат олди.
Олдинроқ 22 ёшли ярим ҳимоячи икки ой давомида реабилитация дастуридан ўтиши, бу унинг ЖЧдаги иштирокини шубҳа остига қўйгани таъкидланганди.
Жеймс жорий мавсумда "Челси" сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.