Кириш Регистрация

Хави ҳатто Сетьен ва Кумандан ҳам паст...

Баҳо:
+1 | -

Мухлислардан бири «Барселона» бош мураббийлари ишини алоҳида таҳлил қилиб чиқди. Бунда уларнинг ўйинларга нисбатан ғалабалар фоизи бўйича кўрсаткичлари графикада кўрсатиб ўтилган.

Охирги 35 йилда Каталония клубини бошқарган мутахассислар натижасига қизиқарли нигоҳ!

Қулай графикага қараб, амалдаги бош мураббий Хавининг ғалаба фоизи бўйича кўрсаткичини бошқаларники билан осонгина солиштириш мумкин. Дейлик, Хавидан олдин «Барселона»ни бошқарган Роналд Куман Каталониядаги дебют мавсумида жами ўйинларнинг 65 фоизида ғалабани таъминлаган. Хавида эса бу кўрсаткич 20 октябрь ҳолатига кўра, 62 фоизга тенг. Нидерландиялик ҳам, каталония­лик ҳам Луис Энрике қайд этган энг юқори кўрсаткичдан анча узоқда. Бинобарин, испаниялик мутахассис моҳиятан мавсум-2014/2015да рекорд ўрнатганди. Ўшанда жамоа бошқарувини Херардо Мартинодан қабул қилиб олган Энрике нақ 83 фоиз ўйинда ғалаба нашидасини сурган. Тўғри, кейинги мавсумларда унинг натижаси анча паса­йиб, тегишлича 74 ва 71 фоизга тушган. Қаранг, Хавининг натижаси шулардан ҳам паст.

«Барселона» афсонаси ўзининг буюк ўтмишдошлари ва мухлисларнинг севимли мураббийлари - Йохан Кройфф (мавсум-1992/1993), Франк Райкаард (мавсум-2004/2005) ва Эрнесто Вальверде (мавсум-2019/2020) жадвали бў­йича ишламоқда. Алоҳида факт: Кройфф ва Райкаард бундай кўрсаткич билан Испания лигасида чемпионлик тожини кийишган, аммо евроаренада совринсиз қолишганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 07.11.2022.
Ўқилди: 5524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.