"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Осасуна"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг Каталония клуби ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
26 ёшли футболчи иккинчи бўлимда жароҳат олиб, алмаштирилди.
“Андреас Кристенсен жароҳат олмади. У шунчаки мушакларда чарчоқ бор, футболчи яқинда жароҳатидан тузалиб кетди”, деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда даниялик каталонияликлар сафида 8 та учрашувда иштирок этди.