Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Афсона қаерга йўқолиб кетди?

Баҳо:
+1 | -

2021 йилнинг ёзида Жанлуижи Буффон “Ювентус”ни тарк этди. 20 йилдан сўнг афсонавий дарвозабон Италия кубоги, Суперкубоги, шунингдек, УЕФА кубогини қўлга киритган “Парма”га қайтди. Буффон Б серия жамоаси билан шартнома имзолашдан олдин бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик клубларни рад этди - "Аталанта", "Барселона", "Рома", "Фламенго" ва бошқалар. Жанлуижи фаолиятини "Парма"да якунлашни орзу қилган ва сўнгги бир ярим йилдан бери ўз уйида ўйнаяпти. Бугун буюк дарвозабон нималар қилётгани ҳақида гаплашамиз.

Буффоннинг "Парма"га қайтганидан кейинги биринчи мавсуми

2021/2022 йилги мавсумда Жанлуижи 26 та ўйин ўтказди. Уларда дарвозабон 27 та гол ўтказиб юборди ва саккизта ўйинни "нолга" ўтказди. Буффон сардорлик боғичи билан майдонга тушди ва "Парма"нинг еттита ғалабасига ҳисса қўшди. Дарвозабон жонажон клубидан кетганидан 7339 кун ўтгач, ўзининг клуби учун биринчи ўйинни ўтказди.

У қандай қилиб “Реал” ёки “Барселона”га ўтиши мумкин бўлгани ва нима учун Б серияга қайтишга қарор қилгани ҳақида гапириб берди:

“Фаолиятимда иккинчи марта Б Серияга қайтяпман. Мен у ерга 28 ёшимда, дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлганимда борганман. Нега мен буни 43 ёшда қилмаслигим керак? 2006 йилда мен “Ювентус”ни танладим, энди эса “Парма”ни. Мен ҳаваскорлар лигасида ҳам ўйнашим мумкин эди. Менинг қадриятларим ўзгармас эди".

2021/2022 йилги мавсумда Буффон "Парма" билан шартномасини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирди. “Бугун мен ва оилам учун жуда яхши кун. “Парма” билан шартномамни 2024 йилгача узайтирдим. Бир неча ой олдин мен шаҳарга ва одамларга бўлган кучли меҳрим туфайли бу ерга қайтиб келдим. Энди бу алоқа янада мустаҳкамланди. Умид қиламанки, мухлислар ва бутун шаҳар мен ва фарзандларим каби бахтлидир", – деб ёзди Буффон ижтимоий тармоқларда.

Афсонавий дарвозабоннинг агенти мижози билан шартнома имзолангандан сўнг Буффон нима учун ҳалигача совуққонлигини айтди:

“Клуб Буффон билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришга қарор қилди, чунки 44 ёшида у худди ўзидан 10 ёш кичик футболчилардек ишлайди. У мунтазам ўйнашга лойиқ, аммо кўпчилик клублар ёш дарвозабонларга эътибор қаратиб, келажак учун режалар тузиши табиий. Агар Буффон шу формани сақлаб қолса, у 50 ёшгача ўйнашда давом этиши мумкин. Албатта, бу ёшда узоқ муддатли режалар тузиб бўлмаслиги аниқ”.

2021/2022 йилги мавсумда "Парма" 38 турдан кейин 49 очко билан 12-ўринни эгаллади. Клуб раҳбарияти бу натижани қониқарсиз деб баҳолади ва шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Жузеппе Ячини бош мураббийликдан озод қилди.

Буффоннинг "Парма"даги иккинчи мавсуми

Ёзда Буффон янги мавсумга тайёргарлик кўрди ва келажак режалари билан ўртоқлашди: “Фаолиятимни 55 ёшда тугатаманми? Тахминан шундай бўлади. Буцларимни михга осиб қўйганимдан кейин мураббийлик қилишни давом эттираманми? Фаолиятимни якунлагандан кейин нима қиламан, деб анчадан бери ўйладим. Футболда қолишимга 100 фоиз ишончим комил эмас. Балки мен ўзимни янги, соҳада синаб кўрарман, чунки мен футболда ҳамма нарсани кўрдим. Мен учун янги нарсаларни ўрганиш қизиқ", - дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Алфредо Педулла.

Дарвозабон чемпионат стартини ўтказиб юборди ва майдонга бор-йўғи уч ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ўтказиб юборди. Жанлуижи тиззасидан жароҳат олди ва бир ойдан ортиқ вақт давомида майдонда эмасди. Эҳтимол, жароҳатлар ва мураббийлик лавозимига ўтиш истаги 55 ёшгача ўйнаш орзусидан устундир. Буффон Италия терма жамоасини бошқаришни истайди, аммо ҳозирча унинг "Парма" билан келишуви бор. Ҳозир унинг клуби турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:00, 12.11.2022.
Ўқилди: 6443 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.