Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

"МЮ" афсонаси ўз версиясидаги Англия терма жамоасини тузиб чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган Уэйн Руни Англиянинг Жаҳон чемпионати учун мўлжалланган таркибини ўз қарашларига кўра шакллантирди. 37 ёшли собиқ футболчи айни дамда МЛСнинг "DC United" клубига бошчилик қилмоқда. Аммо АҚШда ҳозир мавсум якунланиб қолди. Шу сабабли Руни дам олиш учун ўз юрти, Англияга қайтган. Собиқ ҳужумчи мундиални томоша қилиш ва ўз жамоасини қўллаш учун Қатарга бориши кутилмоқда.

Руни "talkSPORT" нашри билан суҳбатда Англиянинг ҳозирги футболчиларидан тузилган терма жамоани маълум қилди. Унинг версиясидаги жамоа қуйидагича бўлади. "МЮ" афсонаси 4-2-3-1 тактик схемасини қўллашни маъқул кўрди. Дарвозани "Эвертон" посбони Жордан Пикфорд эгаллайди. Ҳимоя учун "МЮ"нинг икки вакили бўлган Магуайр ва Люк Шоу танланди. Улар Жон Стоунс ва Александер-Арнольдга қўшилиб, мудофаани ташкил этиб беришади. Аммо Рунининг охирги қарори, яъни Трентни, Триппьер ва Уокердан кўра афзал кўргани, ҳаммани ҳайрон қолдирган бўлса, ажаб эмас.

Ярим ҳимоя ҳам бироз ўзгача кўриниш олган. Хусусан, таянч нуқтасига Деклан Райс ва Калвин Филлипс танланган. Филлипс қарори ғалатироқдир. Негаки, "шаҳарликлар" вакили сентябрь ойининг ўртасидан бери майдонга тушмаган. Аммо Рунининг Жюд Беллингемни танлаши, жуда ҳам тўғри амалга оширилди. Беллингем собиқ ҳужумчининг жамоасида ўнинчи рақам вазифасини бажариб беради. Ҳужум чизиғи эса қуйидагича кўриниш олди: ўнг қанотда "Арсенал" тарбияланувчиси Букайо Сака ҳаракат қилади. Чап эса Фил Фоденга ишониб топширилади. Марказий ҳужум учун Харри Кейндан фойдаланилади. Айтгандек, Кейн Англия терма жамоасида гол уриш борасида Рунининг рекордини янгилашга яқин турибди. "Тоттенхэм" ҳужумчиси ҳисобида айни дамда 51 та гол мавжуд. Рекорд эса 53 тага тенг.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 21 ноябрь куни, Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳнинг қолган баҳслари 25 (АҚШ) ва 29 ноябрь (Уэлс) саналарида бўлиб ўтади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 12.11.2022.
Ўқилди: 2223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3545]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3485]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [2017]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1947]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1896]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1890]

Беллингемнинг «Реал»дан қаерга кетмоқчи экани маълум бўлди [1694]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1633]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1597]

Ла лига. «Барселона» «Бетис»ни етти гол урилган ўйинда мағлуб этди (видеошарҳ) [1457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик