“Марсель” Франция чемпионатининг 15-турида сафарда “Монако”дан ғалабани тортиб олди – 3:2.
Бу ғалаба жамоанинг XXI асрда қўлга киритган 500-ғалаба бўлди. Бунча муваффақиятга эришиш учун клубга 1083 та ўйин керак бўлди.
Жорий мавсумда “Марсель” 30 очко билан Лига 1да тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













