Кириш Регистрация

Лапорта бу футболчига янги шартнома таклиф этилишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб ҳужумчи Усмон Дембеле билан янги шартнома борасида музокараларни режалаштираётганини айтди.

“Усмон жамоадан мамнун ва жуда мотивацион ҳолатда. Шартномани янгилаш ҳақида гаплашишга вақтимиз бўлади", - дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтирган журналист Фабрицио Романо.

25 ёшли франциялик футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Дембеле жорий мавсумда барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:19, 16.11.2022.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.