Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Пахтакор» 4 нафар футболчини «Бухоро»га, Магдеевн «Локо»га берди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида "Пахтакор"да захирада ўтириб, етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган бир неча футболчилар тарк этишди.

Тачмурод Агамуродов бошчилик қилаётган "Бухоро" тўрт нафар футболчимизни ўз сафига қўшиб олди. Ҳимоячи Акмал Холмуродов ва ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов ижара асосида мавсум охиригача бухороликлар шарафини ҳимоя қилади. Ҳар икки футболчи биринчи даврада унчалик кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. Шунингдек, япониялик ҳимоячи Наоя Шибамура ҳамда бошқа бир мудофаа чизиғи вакили Алексей Николаев "Бухоро"га трансфер қилинди. Яъни, улар эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан тўлиғича "Бухоро" футболчилари саналишади. Ҳар икки ҳимоячи "Пахтакор"га шу мавсум бошида ташриф буюришганди.

Шунингдек, жароҳати туфайли анчадан бери майдонга тушмаган Ильдар Магдеев "Локомотив" сафига бориб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан шартнома муддати тугагани сабабли Магдеев "темирйўлчилар" таркибида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

"Биз барча ўйинчиларга янги жамоаларидаги фаолиятлари муваффақиятли чиқишини тилаб қоламиз ҳамда "Пахтакор"да ўтказган учрашувлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ижарага берилган футболчилар эса жамоамизга қайтиб, ҳали ўзларини кўрсатишади деб умид қиламиз", дея ёзади "Пахтакор" расмий сайти.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:08, 27.07.2012.
Ўқилди: 4886 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.