Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ОЧЛ. Бир экстремалдан иккинчисига ўтиш

Баҳо:
+ | -

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида Осиё футбол ҳақида кўп ёзади.  Унинг ОФКнинг ОЧЛ бўйича ислоҳотлари юзасидан билдирган мулоҳазалари ҳам кўпчиликни қизиқтирса керак.

- Аввал ёзганимиздек, ОФК клуб турнирларини ислоҳ қилмоқчи. Мисол учун, ОЧЛ-2024|2025да 40та эмас, 24та клуб иштирок этиши эҳтимоли бор. ОФК кубогида эса 32та клуб ўйнайди, фақат ҳудудларга бўлинмасдан. Бунга 20та жамоани ўз ичига олган учинчи турнир қўшилади. Табиийки, ҳаммаси квоталарнинг мамлакатлар ўртасидаги тақсимотини сезиларли даражада ўзгартиради. Умуман, Осиё клублари турнирларига доир бўлажак ислоҳотлар ҳақида кўплаб фикрлар бор. Улардан энг асосий - ОФКда одатдагидек, нима қилишаётганини билишмайди. Келинг, энг соддасидан бошлайлик. 2021 йилгача ОЧЛ гуруҳ босқичида асосан 12та мамлакатнинг 32та жамоаси ўйнади. Турнир географиясини кенгайтириш кераклиги бот-бот айтиларди ва ОФК охир-оқибат, шундай қилди. Бироқ бу элит мамлакатлар квотасини қисқартириш эмас, балки 8та мамлакат учун гуруҳ босқичида 8та қўшимча ўрин бериш ҳисобига амалга оширилди. Натижада гуруҳ босқичида 40та клуб қатнашди ва 1|8 финал иштирокчиларини аниқлаш муракаблашди: 2-ўрин соҳибларидан 3тасини ажратиш учун уларнинг очколарини санашга тўғри келди. Мана, ислоҳ қилинган тизимдаги иккинчи турнир тугамай туриб, ОФК яна барчасини буткул ўзгартиришга тайёр. Биринчидан, 10та гуруҳ ўрнига 2та юзага келади - «Ғарб» ва «Шарқ». Ҳар бир гуруҳда 4тадан эмас, 12тадан жамоа бўлади. Яъни гуруҳ раундида атиги 24та клуб қатнашади.

Яна бир марта: 2020 йили 32та эди. 2021 ва 2022 йилда 40та бўлди, 2023|2024да ҳам шунча жамоа ўйнайди. Мавсум-2024|2025дан эса 24та. Шубҳасиз, бир экстремалдан иккинчисига ўтиш. ОЧЛ географиясини кенгайтириш бўйича эксперимент бошлаган ОФК янги форматда тўлиқ бир мавсум ўтказмай туриб, ундан воз кечмоқда. «Ғарб»да Ҳиндистон, Иордания, Тожикистон, Туркманистон, «Шарқ»да эса Малайзия, Гонконг, Сингапур, ва Филиппин клубларига тўғридан-тўғри ОЧЛ йўлини очган ОФК ушбу мамлакатларда футбол ривожига ҳисса қўшиш хоҳиши ҳақида чиройли сўзлар айтганди. Ривожланиш масаласи нима бўлди? Бу энди талаб қилинмайдими? ОЧЛ иштирокчилари рўйхатини янги давлатлар ҳисобига кенгайтирган ОФК янги бозорлар, мухлислар манфаати ҳақида ҳам гапирганди. Энди янги бозорлар нима бўлди? Тажриба самара бердими? Билмайман. Ҳеч ким билмайди. Ким биламан деса, у ёлғончи ва фирибгардир. Ахир ўтган мавсум ҳам, ҳозиргиси ҳам тўлақонли бўлмади, бундай ҳолатда тажрибани қандай баҳолаш мумкин? Пандемия туфайли ўйинлар марказлашга тизимда олиб борилди. Туркманистон ва Иорданияда ОЧЛга қизиқиш ўзгарганини қандай баҳолаш мумкин, агар клублари ўз уйида битта ҳам ўйин ўтказмаган бўлса? Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби эса 2 йилда атиги 1та ўйинни ўз майдонида ўтказди. Биргина ўйин асосида қандай таҳлил қилиш мумкин? Ҳамкасбларимдан бири бу далилларга қарши айтди: трансляция ҳуқуқлари-чи? Бунда ҳам ҳар 2 ҳафтада ўйин ўтказиладиган ва 3 ой давом этадиган стандарт гуруҳ босқичи ҳамда ҳар 3 кунда ўйин бўладиган, барчаси 3 ҳафта   тўғри келадиган марказлашган тизим ўртасида фарқ бор, барибир. Унутмаслик керакки, ўтган йили на БАА телекомпаниялари ва на Қатарники ОЧЛ ҳуқуқини сотиб олди. Бундай шароитда турнирнинг тижорат самарасини қандай баҳолаш мумкин?

Энди айнан клублар сони бўйича янги таклиф ҳақида. ОЧЛ гуруҳ босқичида 24та иштирокчи бўлиши турнирда катта эҳтимолки, клублар рейтингида 7-ўриндан пастдаги мамлакатлардан бирор вакил ўйнамаслигини англатади. Боз устига, ҳатто элит мамлакатларнинг ҳам 3 ёки 4-клуби четда қолади. Ҳа, кураш кескинроқ кечади, аммо бундан турнирга қизиқиш кенг аудиторияда ортадими? Мавзуга боғлиқ ҳолда, турнир формати ҳақида. ОФКда янгича Швейцария тизими бўйича ўйнашни таклиф қилишяпти, фақат бунда иштирокчилар сони аҳамият касб этмайди. Ваҳоланки, бу формат биринчи марта 100 нафардан ортиқ иштирокчини ўз ичига олган шахмат турнирлари (масалан, шахмат Олимпиадаси)да қўлланилган. Европа ЧЛ ҳам 2024 йилдан Швейцария тизимига ўтади (қарор 1 йил олдин, кучга киришидан 3 йил олдин қабул қилинган) ва иштирокчи клублар сони 32тадан 36тага оширилади. ОФК эса аксинча, иштирокчилар сонини камайтиришга қарор қилди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 17.11.2022.
Ўқилди: 2641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.