Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

Ўзбекистон Кубоги превьюси: «Пахтакор» Марказий стадионига марҳамат!

Баҳо:
+ | -

29 июль, якшанба куни Ўзбекистон Кубогида чорак финалнинг жавоб учрашувлари ўтказилади.

Голландиядан келтирилган чим ўтқазилган майдонда биринчи расмий учрашув бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" "Андижон"ни қабул қилади. 2012 йилда шу ҳолат туфайли жамоамиз уй беллашувларини "Жар" стадионида ўтказиб келаётганди. Энди эса мухлислар яна қадрдон стадионлари, "Пахтакор"га ташриф буюришлари мумкин. Давом этаётган муборак Рамазон ойида ишқибозларга қулайлик яратиш учун якшанба кунги учрашувнинг бошланиш вақти 20:00 қилиб белгиланди. Салқин ҳавода футболчиларнинг яхшироқ ҳаракат қилишлари, мухлисларнинг учрашувни қийналмасдан кузатишлари учун шундай қарорга келинди.

Андижонда ўтган биринчи баҳсда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ўшанда Эркинов ва Суюнов "Пахтакор"нинг голларига муаллифлик қилишганди.
«Андижон» – «Пахтакор» – 1:2. 4821 томошабин.
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Голлар: Раҳмонов (26) – Эркинов (30), Суюнов (60).
Огоҳлантиришлар: Раҳмонов (26), Ҳайитов (57) – Суюнов (24), Қиличев (47).

Бу жуфтликда ғалаба қозонган жамоа "Бунёдкор" ва "Машъал" ўртасидаги жуфтлик ғолибига қарши ярим финалда майдонга тушади. Якшанба кунги учрашувни тошкентлик Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Барча ишқибозларни "Пахтакор" Марказий стадионига таклиф этиб қоламиз. Севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг.

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйини
«Пахтакор» – «Андижон»
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Темур Абдуллаев, Жаҳонгир Саидов, Дмитрий Пислегин.
Назоратчи: Радик Серазитдинов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 06:12, 28.07.2012.
Ўқилди: 5321 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz