"ПСЖ" хўжайини Лионель Мессининг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“У биз билан. У "Пари Сен-Жермен" футболчиси ва биз билан ҳали шартномаси бор.
Унинг шартномаси бор, кўрамиз мавсум охирида нима бўларкин. У Парижда бахтли”, - дейди Носир Ал-Хелайфи.
Ҳужумчининг парижликлар клуби билан шартномаси жорий мавсум охиригача ҳисобланган. Аввалроқ, аргентиналик футболчи хизматига "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.