Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Аббос Атоев ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Тошкент вақти билан 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси бокс баҳсларининг иккинчи қисми бўлиб ўтди. 75 кило вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аббос Атоев марокашлик Бадриддин Ҳаддиуйга қарши рингга кўтарилди ва кичик устунлик билан ғалаба қозонди.

Дастлабки раундда икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланган ватандошимиз 3:1 ҳисобида олдинги чиқиб олди. Иккинчи раундда эса Аббос устунликни янада нишонлади — 5:4 (умумий ҳисоб 8:5га етди). Сўнгги раундда эса африкалик боксчи темпни оширди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 11:9, Атоев фойдасига.

Нимчорак финалда Аббос Атоев руминиялик Богдан Журатони билан жанг олиб боради. Ушбу боксчи дастлабки босқичдан озод этилганди. Ушбу тўсиқдан муваффақиятли ўтган тақдирда, бухоролик боксчи чорак финалда Террел Гауша (АҚШ) ва Вижендр Сингҳ (Ҳиндистон)дан бирига рўбарў бўлади. АҚШлик боксчи биринчи босқичда арманистонлик Андраник Хакобяндан устун келган бўлса, Вижендр қозоғистонлик Данабек Сужановни мағлуб этди (14:10).

Бокс. 75 кг. 1/16 финал натижалари
Огого (Б.Британия) - Кастильо (Доменикан) 13:6
Аканжи (Нигерия) - О'Нилл (Ирландия) 6:15
Ҳартел (Германия) - Коллазо (Пуэрто Рико) 18:10
Касуто (Намибия) - Назаров (Тожикистон) 11:8
Эспиноза (Венесуэла) - Харкса (Венгрия) 13:16
Мигитинов (Озарбойжон) - Хикал (Миср) 20:12
Аббос Атоев (Ўзбекистон) - Ҳаддиуй (Марокаш) 11:9
Хакобян (Арманистон) - Гауша (АҚШ) -:+ (ҳакам жангни тўхтатди)
Вижендер (Ҳиндистон) - Сужанов (Қозоғистон) 14:10
Киличчи (Турки) - Паззиев (Туркманистон) 14:7
Дренова (Сербия) - Делгадо (Эквадор) 13:12
Росс (Австралия) - Раҳоу (Жазоир) 11:13

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:03, 29.07.2012.
Ўқилди: 6238 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.