ФИФА япониялик дарвозабон Сюити Гондани Германияга қарши (2:1) ЖЧ-2022 ўйинининг энг яхши футболчиси деб топди.
У бу учрашувда 1 та гол ўтказиб юборди ва 8 та сэйвни амалга оширди.
Гонда Япония чемпионатида "Шимидзу С-Палс" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.