«Наполи»нинг собиқ устози Рафаэль Бенитес ўзи бошқарган клуби бу йил Италия чемпиони бўлишига ишонч билдирмоқда.
Гап, албатта, «Наполи» ҳақида кетмоқда. Жамоа 8 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда ва Бенитес клубнинг ўйинидан жуда ҳайратда.
«Наполи» энди менинг клубим эмас, лекин менга Спалеттининг ишлаш услуби ёқади. Ғалаба келтирадиган чиройли футбол.
«Наполи» Италия чемпионатида ғалаба қозониш йўлида эканлигига ишонаман», - дея Бенитеснинг сўзларини келтиради TuttomercatoWeb.
«Наполи» ўтмишда икки марта - аввалига 1987 йилда, кейин эса 1990 йилда скудеттони қўлга киритган.