Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

Гари Невилл: "МЮ" сотилмаса, "Ливерпул"га йўл йўқ".

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "МЮ" ва "Ливерпуль" клублари сўнгги ҳафталар давомида ўзларининг америкалик эгалари томонидан сотувга қўйилди. Эндиликда, ушбу жамоаларга янги харидор чиқиши керак. Яқин йиллар давомида "МЮ"га қараганда, "Ливерпул"нинг муваффақиятлари кўпроқ эди. Юрген Клопп жамоани кўп нарсага эриштирди. Шунга қарамай, собиқ "МЮ" футболчиси Гари Невилл "Ливерпул"ни маҳсулот сифатида иккинчи ўринга қўяди. Унинг фикрига кўра, эҳтимолий харидорлар, аввало, "МЮ"га эътибор қаратишади. Қуйида Невиллнинг бу борадаги фикрлари баён этилади.

"Агарда инглиз футболини бир баланд иншоат деб ҳисоблайдиган бўлсак, унинг энг тепасида, шубҳасиз, "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" туради. Мен "Ливерпул"га ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим керакки, "МЮ"нинг умумий мавқейи дунё миқёсида "Ливерпул"никидан кўра баландроқ. Шундай экан, сотувга келганда, харидорлар, аввало, "МЮ"га эътибор қаратишади деб ўйлайман. Манчестер жамоаси сотилмагунига қадар, "Ливерпуль" кутиб туришга мажбур бўлади. Мабодо, дунёнинг қайсидир чеккасида "Ливерпул"нинг ўта бой бўлган янги харидори чиқиб қолмаса, албатта.

Мени тарафкашликда айбламанг. Ҳа, мен "МЮ"чиман. Аммо сиз ҳам ҳар икки клубни мулк сифатида, иқтисодий жиҳатдан олиб қараганингизда, "МЮ"ни танлаган бўлардингиз. Биламан, ҳозирда "Ливерпул"нинг даражаси ва мавқейи баландроқ. Лекин сиз "Манчестер Юнайтед"нинг кўламини кўздан қочирмаслигингиз керак. Айтганимдек, молиявий жиҳатдан "МЮ", харидорлар учун фойдалироқ танлов бўлади. Менимча, ҳар икки клуб ҳам майдонда ва унинг ташқарисида бирдек даражада турса, "МЮ"нинг салобати яққол намоён бўлади".

Элсатиб ўтамиз, "МЮ" учун кўплаб бойлар қизиқиш билан қарамоқда. Улар ичида Буюк Британиянинг машҳур кишиси Сер Жим Рэтклифф, "ZARA" асосчиси Амансио Ортега ҳамда "Apple" компанияси мавжуд.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:37, 28.11.2022.
Ўқилди: 4088 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.