Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси сардори Икер Касильяс жамоадоши Кака борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Биз имкон қадар уни қўллаб қувватлашимиз лозим. У ўзини бизнинг дўстимиз сифатида, жамоа учун муҳим футболчи деб билиши керак. Ишончим комилки, Кака ўз савиясида ўйнаб кета олади.
Балки у ҳозир ўзини у қадар яхши ҳис қилмаётгандир. Клуб қандай қарорга келмасин, биз учун қўллаб қувватлаймиз. Шахсан ўзим унга барча яхши нарсаларни тилайман", дейди Касильяс.