Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза Португалия терма жамоасининг Урувай дарвозасига урган биринчи голи дастлаб Роналду ҳисобига ёзилиб, кейин Фернандешга ёзилганига ўз муносабатини билдирди.
Португалияликлар голни Криштиануга "олиб" беришга ҳаракат қилишган бўлса, ФИФА тўпга ўрнатилган чип маълумотларини текшириб кўриб, голни Бруно ҳисобида қолдиришга қарор қилди.
«Бу ҳолат терма жамоа ички муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин. Роналду бу иши орқали шахсий манфаатини жамоаникидан устун қўйишини кўрсатмоқда. ФИФА эса тўпда чип борлигини, тўп йўналишини ўзгармаганини таъкидлади.
Криштиану нима учун ушбу масалани кўтараётгани тушунарсиз. Бу жамоада ёмон муҳитни юзага келтиради. Португалияда эса барча бу гол, шубҳасиз, Бруну Фернандешга тегишли эканини айтмоқда. Бу борада баҳслашиш керак эмас. Бу шунчаки чиройли бўлмаган ва нопрофессионал иш.
Португалия терма жамоасининг ўйинига тўхталадиган бўлсам, ғалаба бу ғалаба. Ҳа, у қадар ишончли эмас. Терма жамоа бундан ҳам яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Агар ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйган бўлсак, яхши ўйнашимиз керак. Кейин баҳсларда янада ишончли ўйин намойиш этамиз, деб умид қиламан», — деди Барбоза.