Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “кўк анорранглилар” бош мураббийи Хави Эрнандес 37 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрича, ҳужумчи ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.
"Роналду? Менимча, Криштиану ҳамон сайёрамизнинг энг яхши 3-5 ўйинчиси қаторида", - дея мураббийнинг сўзлари келтирилади Sport.es саҳифаларида.
Роналду яқинда "МЮ" билан шартномасини тугатди ва энди эркин агентга айланди. Қишки трансфер ойнасида юлдуз тўпурар янги клуб ҳақида қарор қабул қилади.