Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Тўпсиз қурилган футболда Маунт исталган мураббий учун калит фигура!

Баҳо:
+ | -

«Челси» бутун шонли тарихи давомида бир неча марта омадсиз даврларни бошидан кечиришига тўғри келди. Бироқ 2019-2020 йилги мавсумдан бошлаб жамоа ўйинига яна барқарорлик қайта бошлади, бунда клубнинг ёрқин истеъдодларидан бири бўлган Мэйсон Маунтнинг хизмати катта. Ўша пайтдан бошлаб жамоа бош постига келган 3 хил турли мураббий қўл остида ҳам Мэйсонга ишонч билдирилишида давом этди.

Шундан келиб чиқиб мухлисларда савол туғилиши мумкин - ўзи Маунт «Челси» учун нима қилдики, мақтовларга лойиқ кўрилса?

Лэмпард ва Тухель даврини қўшиб ҳисоблаганда Мэйсон «кўклар» либосида жами 30 марта майдонга тушган, бироқ Поттер клубга келгач, унга деярли ҳар бир лига ўйинида имкон берилмоқда.

Хўш унинг мураббийлар ишончига кириш сири нимада?

Юқори мослашувчанлик

Лэмпард қўл остида (4-3-3) футболчи асосан чап қанот вингери сифатида фаолият олиб борган, айрим баҳсларда соф ҳужумчи ортида ҳам ҳаракат қилган (4-2-3-1). Кейинчалик эса 3-4-3ни кўпроқ қўлловчи Тухель қўл остида эса у асосан ҳужум зонасида ўйнади, триоларнинг муҳим қисмига айланди. Бир сўз билан айтганда немис мутахассиси инглиз футболчисининг креативлигидан келиб чиқиб, уни турли форматларга солиб кетаверди. Шу сабабли Мэйсон прессингни эрта қабул қилиши учун марказга ҳам қўйилди.

У 4-2-2-2 схемасида ўнг қанот вингери бўлиб ҳам ҳаракат қила олади. Менимча, Маунтнинг кўп функциялилик қобилияти унга сермаҳсулликда кўп имкониятлар беради. Грэм Поттер эса маълумки, бир хил стандартда ўйин намотиш этмайди. Маунт унинг даврида ўнг қанот ҳужумчиси, 4-4-2да эса марказий ҳужумчи сифатида фаолият юритади. Ушбу ижролардан ҳам кўриниб турибдики, Тухель ҳамда Поттер каби ротацияни хуш кўрувчи мураббийлар учун Маунт айни муддао. Бундан ташқари юқори техник имкониятлар ҳамда кучли атлетизм тўп учун курашда Мэйсонга қулайликлар яратади. Маунт 3 мавсум давомида жами 24 та гол урди. Хавфли вазиятлар яратишдан ташқари у тўпсиз ҳам прессингда яхши ишлайди, мобиллик юқори. Тўпсиз ўйинни назорат қилишда бугунги 3 ҳимоячи билан ўйновчи клублар учун Маунт калит футболчидир.

 

Юсуфбек Сайдалиев 

Киритилди: 16:32, 02.12.2022.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.