"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессиэнинг А Серияга қайтиши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда. Il Corriere della Sera нашри хабарига кўра, ивуарлик футболчи яқинда Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти билан музокаралар ўтказади ва у ерда унинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилади.
Кессиэ 2017 йилдан 2022 йилгача Италияда "Интер"нинг энг принципиал рақиби ҳисобланган "Милан" сафида ўйнаган.