Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен, янги бошланажак мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўйгани ва жамоа катта ғалабаларни қўлга киритишига умид қилаётгнини таъкидлаб ўтди.
"Бавария" ҳар доим чемпион бўлишни хоҳлайди. Айниқса, клуб икки йил давомида чемпионликдан қуруқ қолганидан сўнг. Ўтган мавсумни тезроқ унутиб, янги мавсум ҳақида ўйлашни бошладик. Жумладан мен ҳам.
"Мухлисларнинг менга нисбатан ҳуштакбозлик қилишганини унутдим. Албатта бироз ранжидим. Аммо, умид қиламанки, бу ҳуштакбозликлар энди бўлмайди ва уларнинг менга бўлган фикрлари энди ўзгаради.
"Менинг асосий мақсадим, клубим билан катта ғалабаларни қўлга киритиш. Бу мавсумда олдимизга қўйган мақсадллар йўлида тиниб билмай мехнат қиллишга ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан", - дейди голландиялик футболчи германиялик журналистлар билан бўлиб ўтган интервьюси чоғида.