Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Ўктамжон Раҳмонов чиройли ғалабага эришди

Баҳо:
+1 | -

64 кг. вазн тоифасидаги боксчимиз Ўктамжон Раҳмонов эквадорлик рақибига қарши чиройли жанг ўтказиб, ғалабага эришди. 1/16 финал босқичида Андерсен Рояс-Мина юртдошимизга муносиб қаршилик кўрсатишга уринди.

Жанг бошида Раҳмонов рақибини ўрганишга ҳаракат қилди ва ўзининг тактикаси орқали очко олишни бошлади. Аммо раунд якунида эквадорликдан зарбалар сериясини ўтказиб юборди. Натижада биринчи раунддан кейин ҳисоб — 5:4.

Иккинчи раунд бошида Ўктамжон бехосдан рақибнинг белидан пасига зарба бериб юборди. Ҳакам дастлаб вазиятни яхши тушунмади шекилли, Рояс-Мина нокдаунга учради дея, ҳисобни очди. Ундан кейин эса ҳамюртимиздан очко олиб ташлади. Бундай ҳолатда рақибга 2 очко қўшиб берилади. Бу ҳолат Раҳмоновнинг жаҳлини чиқарди ва фаолликни оширди. Иккинчи раундда ҳам 5:4 ҳисоби қайд этилди ва икки раунд якунига кўра 10:8га етди.

Учинчи раундда Ўктамжон янада чиройли ҳаракат қилиб, рақибини росманасига нокдаунга туширди. Рақиб боксчиси шундан кейин ўзига кела олмади ва спортчимиз бир нечта зарбаларни аниқ бера олди. Якуний ҳисоб — 16:10. Ўктамжон Раҳмонов нимчорак финалга чиқди.

Бокс. 64 кг. 1/16 финал
Ўктамжон Раҳмонов (Ўзбекистон) - Андерсен Рояс-Мина (Эквадор) - 16:10 (5:4, 5:4, 6:2)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:26, 31.07.2012.
Ўқилди: 6183 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.