Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Жаҳон чемпионатида қандай рекордлар янгиланишга улгурди?

Баҳо:
+ | -

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди. Энди биз турнирнинг 1/8 финали ва плей-оффнинг барча жуфтликларини билиб олдик. Ўтказилган 48 та ўйин натижалари сарҳисоб қилинмоқда. Сизнинг эътиборингиз - ушбу жаҳон чемпионатида аллақачон ўрнатилган рекордларни тақдим этамиз.

Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида биринчи гол пенальтидан киритилди

Қатар ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашувида Эннер Валенсия 16-дақиқада пеналтини голга айлантириб, ҳисобни очди. Эквадорликлар учун бу 11 метрлик жаҳон чемпионатларида биринчи ҳисобланади.

Қатар турнирнинг очилиш ўйинида мағлуб бўлган биринчи жаҳон чемпионати мезбон давлатидир

ЖЧ-2022 очилиш учрашувида Қатар Эквадорга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Сенегал (1:3) ва Нидерландияга (0:2) мағлуб бўлган қатарликлар гуруҳ босқичида очко тўпламаган биринчи мезбон давлатга айланди, шунингдек, мезбонлар учун бу босқичда ўтказиб юборилган голлар бўйича антирекорд ҳам ўрнатди.

Жуд Беллингем 2000 йилдан кейин дунёга келиб, жаҳон чемпионатида гол урган биринчи футболчидир

19 ёшу 145 кунлик бўлган англиялик ярим ҳимоячи Эрон дарвозасига гол урди. Олдинги рекорд Майкл Оуенга тегишли.

Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ давом этган ўйин – 117 дақиқа-ю 16 сония

Англия ва Эрон терма жамоалари жаҳон чемпионати тарихидаги энг узун ўйинни қўшимча вақтсиз ўтказишди. Учрашув бош ҳаками Рафаэл Клаус биринчи бўлимга 14 дақиқа, иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди. Натижада бутун ўйин давомида жамоалар майдонда 117 дақиқа 16 сония вақт ўтказишди. Аввалги рекорд ЖЧ-1994да Жанубий Корея – Боливия учрашувида қайд этилган (103:56).

Лионель Месси тўртта мундиалда гол урган биринчи аргентиналик

Аргентина терма жамоаси сардори 2006, 2014, 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсатган. Лео тўртта турнирда гол урган биринчи аргентиналик бўлди. Лионел Месси мундиалдаги дебют голини 16 йил олдин - 2006 йилнинг июнида Сербия дарвозасига урган эди.

Польша жаҳон чемпионатида кетма-кет учта пеналтини голга айлантирмаган тарихдаги биринчи жамоа бўлди

Польша Мексика билан дуранг ўйнади (0:0). Учрашувнинг 58-дақиқасида Роберт Левандовски пенальтидан фойдалана олмади. Гилермо Очоа зарба йўналишини тахмин қилди ва голдан жамоасини сақлаб қолди.

Жон Хердман тарихда эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ишлаган биринчи мураббийдир

Канада бош мураббийи Жон Хердман эркаклар терма жамоасидан олдин Янги Зеландия (2007 ва 2011 йилги жаҳон чемпионатлари) ва Канада (2015 йилги жаҳон чемпионати) аёллар терма жамоаларини бошқарган.

Криштиану Роналду бешта жаҳон чемпионатида гол урган тарихдаги биринчи футболчи

Португалиялик бу кўрсаткич бўйича Лионел Месси, Мирослав Клозе, Пеле ва Уве Силерни ортда қолдирди. Уларнинг барчаси тўртта жаҳон чемпионатида гол уришган.

Сербия жаҳон чемпионатлари тарихида қўшиб берилган вақтда иккита гол урган биринчи жамоа бўлди

Серблар Камерун билан ўйинда 2:1 ҳисобида олдинда бўлган ҳолда танаффусга чиқди. 45+1 дақиқада Страхиня Павлович ва 45+3 дақиқада Сергей Милинкович-Савич гол уришди. Сербия терма жамоаси ўша учрашувни 3:3 ҳисобида дуранг билан якунлади.

Бразилия жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида кетма-кет 17 та ўйинда мағлуб бўлмаган биринчи жамоа бўлди.

Гуруҳ босқичида беш карра жаҳон чемпиони Сербия (2:0) ва Швейцарияни (1:0) мағлуб этган бўлса-да, Камерунга (0:1) имкониятни бой бериб, муваффақиятли сериясини янгилади.

Стефани Фраппарт эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош ҳакам сифатида ишлаган биринчи аёл

Француз 1 декабрь куни бўлиб ўтган ва немисларнинг ғалабаси (4:2) билан якунланган Коста-Рика - Германия учрашувига тайинланган эди. Фраппарт ўйинда битта сариқ карточка кўрсатди.

Лео Месси жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича Аргентина рекордини ўрнатди

Аргентина терма жамоаси сардори жаҳон чемпионатида 22 та ўйин ўтказди. Бу кўрсаткич бўйича у жаҳон чемпионатида 21та ўйин ўтказган Диего Марадона рекордини янгилади.

Саудия Арабистони жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида сариқ карточка олиш бўйича рекорд ўрнатди

Жамоа ЖЧ-2022 учун 14 та огоҳлантириш олди: олтитаси Аргентина билан, иккитаси Польша билан ва олтитаси Мексика билан ўйинларда.

Марокаш Африка жамоалари ўртасида очко тўплаш бўйича рекорд ўрнатди

Марокашликлар ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида етти очко тўплашди. Бундай натижага аввал ҳеч бир Африка жамоаси эришмаган эди.

Мануэл Нойер жаҳон чемпионатида дарвозабонлар рекордини ўрнатди

Германия терма жамоаси дарвозабони жаҳон чемпионатларида 19 марта майдонга тушган. Ҳозирча охиргиси - Коста-Рика билан учрашув. Бу кўрсаткич бўйича Нойер Клаудио Таффарела (18), Зепп Маер (18), Питер Шилтон (17), Икер Касиляс (17), Дино Зофф (17) ва Фабиен Бартезни (17) ортда қолдирди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:29, 03.12.2022.
Ўқилди: 3122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.