Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Кун Дилшод Чориевнинг ғалабаси билан бошланди

Баҳо:
+ | -

Дилшод Чориев 90 кг.гача бўлган дзюдочилар орасида ўзининг дастлабки баҳсини ғалаба билан бошлади. Ғалаба эса анча қийинчилик билан қўлга киритилди.

Кураш бошида ҳеч бир дзюдочи ҳужумга ўтмади. Баҳснинг 2 дақиқаси ортда қолган вазиятда ҳакам иккала спортчини шидо билан жазолади. Шундан кейин Чориев фаолликни оширди ва рақибига ҳужум уюштирганда, Маркус Ниман гиламдан ташқарига чиқиб кетди. Шунинг учун ҳакам аввалига швециялик спортчига на битта шидо берди. Бу эса Дилшодга юко баҳосини келтирди. Ҳамюртимизнинг яна бир марта фаоллиги туфайли швециялик яна бир марта чизиқдан ташқари чиқди ва учинчи марта огоҳлантирилди. Натижада Чориевнинг баҳоси вазарига айланди.

Ана шундан кейин Ниман фаоллашиб қолди ва баҳс тугашига 1 дақиқа қолганида юко баҳосини ишлаб олди. Қолган сонияларда эса Чориев тактик жиҳатдан тўғри ҳаракат қилди ва жангни ғалабагача олиб бора олди.

Дилшод Чориевнинг 1/8 финалдаги рақиби венгриялик Тамас Мадаразс бўлади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан соат 14:54да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:25, 01.08.2012.
Ўқилди: 5228 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.