Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Нидерландияга қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жамоалар 9 декабрь куни ЖЧ-2022 1/4 финали доирасида ўйнайди.
“Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Ўйлайманки, бу ниҳоятда қийин баҳс бўлади, улар биздан тўпни тортиб олишни хоҳлашади.
Жаҳон чемпионатининг ушбу босқичида ўйинлар янада қийинроқ", - деди аргентиналик форвард.