Интернет фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, португалияликларнинг 70 фоизи терма жамоа сардори Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати 1/8 финалида Швейцарияга қарши ўйинни бошлашини истамайди.
Мухлислар Криш терма жамоа муҳитига салбий таъсир ўтказаётгани ва ёш футболчиларга ортиқча босим бўлаётганини таъкидлади.
Роналду ЖЧ-2022да 1-турда Гана дарвозасига пенальтидан 1 та гол урган эди.