Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Қатар-2022. Финал олдидан финал: Англия ва Франция таркибидан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

Англиянинг нимчорак финалдаги Сенегалга қарши 3-0 ҳисобидаги ғалабаси, мусобақанинг кейинги босқичида "титанлар тўқнашуви" бўлишини таъминлади. Чорак финалда инглизлар амалдаги чемпион бўлмиш, Франция термасига қарши чиқишади. Дидье Дешам шогирдлари куни кеча Польшани 3-1 ҳисобида мағлуб этганди. Айни дамда французлар икки марта кетма-кет жаҳон чемпиони бўлиш орзусида ёнмоқда. Бу ишни тарихда фақатгина Бразилия ва Италия эплай олган холос (1958, 1962; 1934, 1938). Аммо бу йўлда тўсиқлар бор. Шулардан бири Гарет Саутгейт бошчилигидаги "Уч шерлар"дир. Айни дамда Англия ажойиб формада ва мусобақа бошланганидан буён 12 та гол уришга эришди. Бу иш Беллингем, Сака, Фоден, Кейн каби юлдузлар орқали бажарилди. Қуйида инглиз ва француз футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоага эътибор қаратамиз.

Доимгидек дарвозабон нуқтасидан бошлаймиз. Жордан Пикфорд бу нуқтада танлаб олинади. "Эвертон" футболчиси турнир давомида 3 марта қуруқ ўйин ўтказди. Англия умумий ҳисобда очиқ ўйин амалиётида рақиблардан фақат битта тўп қабул қилиб олган. Францияда эса бу статистика яхши эмас. Льорис 4 та ўйиннинг бирортасини ҳам қуруқ якунламади.
Ҳимоя ҳар икки томонга тенг бўлинади. Кайл Уокер чап қанотда ҳаракат қилади. Ўнг эса Тео Эрнандесга топширилади. Тео бу ўринда Люк Шоудан устун қўйилди. Марказдан Дайо Упамекано ва Харри Магуайр жой олган. Магуайр, кутилганидек, терма жамоа сафида ўзини кўрсата олмоқда. Бу орқали у ушбу рамзий терма жамоада ўзининг клубдоши бўлган Рафаэль Варандан устун қўйилди.

Ярим ҳимоя учта позициядан иккитасини инглизлар эгаллаган. Деклан Райс ва Жуд Беллингем ишончли ўйинлари билан турнир давомида порлашни давом эттиради. Францияда Канте ва Погбанинг йўқлиги бу ерда "уч ранглилар"га панд берди. Майдон марказининг учинчи вакили Антуан Гризманндир. У ҳам худди Магуайр каби, клуб ва терма жамоада икки хил кўринишга эга.

Ҳужумда учта катта ном мавжуд. Шу билан бирга айрим юлдузларни танлаш имконияти йўқ. Албатта, бу борада, аввало, ўйин сифатига қаралади. Мбаппе, Кейн, Сака триоси ҳужумни ташкил этиб беришади. Мбаппе жорий мундиалнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Кейн эса дунёнинг кучли ҳужумчисидир. Унинг креатив салоҳиятини эътиборга олмасдан илож йўқ. Сака Англиянинг 3 та голига муаллифлик қилди. Шу сабаблар билан юқоридаги учта ном афзал кўрилди.


Афсуски, ҳужумда Дембеле, Фоден, Коман, Грилиш ва Рэшфордни қўя олмадик. Шунингдек, Оливье Жиру ҳам Франция тарихидаги энг зўр тўпурар бўлишига қарамай, рўйхатимиздан четда қолди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:47, 05.12.2022.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [7151]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4922]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3359]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3223]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3217]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [3133]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2330]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2086]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [2023]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1892]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик