"Монреал" ярим ҳимоячиси Исмоил Коне фаолиятини "Уотфорд"да давом эттиради, дея хабар беради клуб сайти.
20 ёшли канадалик билан келишув 4,5 йилга мўлжалланган бўлиб, 2023 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Коне жорий мавсумда "Ванкувер" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам у учта учрашув ўтказган.