Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Манчестер Юнайтед"нинг беш футболчиси Роналдунинг кетишидан манфаатдор. Улар кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду "МЮ"ни ҳеч вақосиз тарк этди. Унинг кетиши жамоадаги футболчиларга фойда берди дейиш мушкул. Аммо 37 ёшли футболчининг "МЮ"да бўлмаслиги айрим ўйинчиларга ижобий таъсир қилади. Португалиялик манкунианликлар сафида 54 баҳсда 27 та гол урганди. Бироқ, унинг интервьюси охир-оқибатда ҳаммасини барбод қилди. Қуйида Роналдунинг кетишидан манфаадор бўлган "қизил иблислар" ҳақида сўз боради.


Маркус Рэшфорд

Ҳамма Рэшфорднинг майдоннинг қайси қисмида яхши ҳаракат қилиши ҳақида ҳар хил гапиради. Эрик тен Хаг даврида ҳужумчи асосан чап қанотда бўлди. Аммо Роналдусиз "Манчестер Юнайтед"да Рэшфорд учун имкониятлар кенгаяди. Клуб унга 9 рақамли ҳужумчи вазифасини топшириб, марказий ҳужумга кўчириши кутилмоқда. Албатта, бу ҳодиса Рэшфордга нисбатан енгиллик тақдим этади.

Антони Марсьяль

Француз ҳужумчиси мавсум давомида жароҳатсиз ҳаракат қилишга қийналади. Лекин Эрик тен Хаг унга ишонч билдира бошлаганидан кейин ҳаммаси ўзгариши кутилмоқда. Масалан, Марсьяль бу мавсумда барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганимизда, ўртача ҳар 73 дақиқада битта гол урган. Ҳозир Роналду йўқ. Марсьяль эса тўққизинчи рақамга даъво қилиб кўрса бўлади.

Бруну Фернандеш

Роналду ва Фернандеш бирга, бир жамоада ўйнай оладими деган саволлар ёғила бошлаганди. Аммо сўнгги воқеалар ва натижалар кўрсатдики, бу иккиси алоҳида ҳаракат қилгани маъқул. Бруну 2020-21 йилги мавсумда жами 28 та гол урганди. Аммо ўтган мавсумда Роналду билан унинг кўрсаткичлари пасайиб кетди. Ҳаттоки, жорий мавсумда ҳам Роналду майдонда бўлганида, Фернандеш бирорта гол ура олмаган.

Жейдон Санчо

Санчонинг "МЮ"га келиши, Роналдунинг қайтиши соясида кўринмай қолганди. "Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги икки мавсумда танлаган тактикаси Санчога эркин ҳаракат қилишга ҳалақит берди деб қаралади. Тен Хаг мана шу нарсани тўғирламоқчи. Бунинг илк қадами эса Роналдуни йўқотишдан бошланди.

Харри Магуайр

2022 йил "МЮ" сардорига оғир келди. Фақатгина Жаҳон чемпионатининг бошланиши, Магуайр жонига оро кирди. Боз устига, у мундиалда ишончли ҳаракат қилмоқда. Хўш, Роналдунинг кетиши Магуайрга қандай таъсир қилади? Аслини олганда, майдонда бу футболчилар боғлиқ эмас. Аммо кийиниш хонасида бундай дея олмаймиз. Роналдунинг йўқлиги Магуайрга футболчилар устидан назоратни қайтариб беради.
Ҳа, бу ҳозирча фақат тахмин холос. Аммо Жаҳон чемпионати кўрсатиб бердики, Магуайр тўғри тизимда яхши ҳимоячига айлана олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 09:23, 06.12.2022.
Ўқилди: 13387 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик