Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Марат Бикмаев: «Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби Европа лигаси доирасидаги баҳсни ўтказиш учун кеча Бельгияга учиб келди. "Germania" деб номланган немис авиакомпаниясига қарашли чартер рейси 5 саот деганда Льеж шаҳрига келиб қўнди. Генк шаҳрига етиб олиш учун жамоа 80 км.лик масофани автобусда босиб ўтди. Жамоада жароҳатланганлар йўқ. Фақат Александр Гейнрихни "Милсами" қарши биринчи ўйинда  олган жароҳати бироз безовта қилиши мумкин. Аммо бугун у асосий таркибда майдонга тушса керак.

Йўл давомида Марат Бикмаев "Проспорт" нашри мухбири билан суҳбатда бўлди.

— Марат, "Генк" иштирокидаги кўп ўйинларни кўрдингларми?
— Ҳа, сўнгги кунларда "Генк"нинг кўп ўйинларини томоша қилдик. Жамоа билан биргаликда рақибнинг ўйинларини таҳлил қилдик. Ўзим ҳам интернет орқали кўп видеороликларни кўрдим.

— Бу жамоа ҳақида қандай таассуротлар уйғонди?
— Европанинг ўртача даражасидаги, яхши жамоа. Уларнинг сафида яхши ҳужумчи бор ва кучли ҳимоя чизиғига эга. Яхши ўйин бўлиши керак.

— "Генк" ўйинчиларидан кимларнидир танийсизми?
— Йўқ.

— Гол уриш муҳимми ёки ўтказиб юбормаслик?
— Вазифани бундай қўйиш керак эмас. Ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва имкон бўлса, худди молдоваликларга қарши ўйинда бўлгани каби ўзимизни кўрсатишимиз лозим. Шунда ижобий натижага эриша оламиз.

— Кўпчиликнинг фикрича, ушбу мавсумда "Актобе" Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун яхши имкониятга эга экан...
— Бу фикрга қўшиламан. "Генк" билан ўйнаса бўлади. Бу жамоа ўтган йили Чемпионлар лигасида ўйнаганига қарамай, уни ўтиб бўлмас тўсиқ деб ҳисоблаш нотўғри. Агар бельгияликлардан ўта олсак, плей-оффга қуръа ташлаш пайтида танланганлар орасида бўламиз. Имкониятларимиз ёмон эмас. Такрорлайман, шунчаки ўз ўйинимизни намойиш қилишимиз керак.

— Европа лигаси доирасида "Актобе"га қарши ўйинингизни эслайсизми?
— Ҳа, албатта. Ёдда қоларли қарама-қаршилик бўлганди.

— Энг ёдда қолган нарса нима бўлганди?
— Актобе мухлислари. Футболни севадиган шаҳар.

Манба: www.prosportkz.kz
Киритилди: 10:20, 02.08.2012.
Ўқилди: 5239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.