Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Марокаш - "дунё жамоаси". Қўриқчи Ҳақимий, ошпаз Саисс ва жиноятчи Зиеш

Баҳо:
+ | -

 Марокашлик футбол мухлислари борки, улар муваффақиятни ярим асрдан бери кутганлар. 50 йил! Ўзингизни уларнинг ўрнида тасаввур қилинг. Биз Марокаш терма жамоасини хурмат қиламиз – улар ўйиндан сўнг «Аякс» тарбияланувчиси, беш йил аввал рўй берган ҳалокатдан кейин тўшакка михланиб қолган Нурий Абдулхакни ғалабадан сўнг эсладилар. Нурий Марокаш терма жамоасида дебют қилишга улгурмаганди. Майли Нурийни четга суриб турамиз. Марокаш қаҳрамонларининг туғилган юрти бошқа бўлган. Улар "киндик қони тўкилмаган" юртнинг фарзанди ва қаҳрамонига айланиб улгуришди. 

Монреаль, Канада - Яссин Буну

Яшаш учун ҳашаматли шаҳар. Қиммат, аммо у ерда туб ахоли камбағал эмас. Худди Бунунинг ота-онаси каби. Дарвозабоннинг отаси собиқ профессор ва муҳандис. Буну Монреалда туғилган, аммо оила тезда Касабланкага қайтиб келди. У ерда Буну футбол ўйнаган ва у профессионал футболчи бўлишга қарор қилганида, ота-онасининг жаҳли чиққан. ДАрвозабон фикридан қайтмади, "Атлетико"гада кўринииш берди ва у ерда Куртуа билан дўстлашди. "Жирона" ва Севилья" клубларида эса ўзини кўрсатди. 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун саралашда у жароҳат олган эди. Буну ошқозонидаги муаммолар туфайли Қатардаги стартни ўтказиб юборди. Биринчи ўйинда мадҳия ижро этилгандан кейин ҳам унинг аҳволи ёмонлашди. Аммо терма жамоа Яссинга ишонди ва Буну Испанияга қарши ўйинда учта пенальтини бартараф этди. Испания Швейцариянинг 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги омадсизлигини такрорлади - голларсиз пенальтилар серияси.

Дронтен, Нидерландия – Ҳаким Зиеш

Зиешнинг феъл-атвори ёмон. Ҳаким терма жамоани тарк этган пайтлари ҳам бўлган, Тухелнинг кўрсатмаларига амал қилмаган. Шу билан бирга, унинг истеъдодига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Дронтенлик Зиешнинг онаси марокашлик ва отаси нидерландиялик эди. Ҳакимнинг саккизта ака ва опалари бор, у оилада энг кичиги. Зиеш ўн ёшида отаси вафот этди ва унинг онаси -  "футбол жамоаси"ни бир ўзи тарбиялаган. Ҳаким ёшликдан ҳарактери оғир йигит бўлган.  У ёшлигида мактабни ташлаган, ўғирлик, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик дунёсига кирган. Аммо уни асли марокашлик болалар мураббийи ҳаётга олиб келди. 

Париж, Франция - Софьян Буфаль

Йигирма тўққиз ёшли ярим ҳимоячи Қатарда ўзининг техникасини кўз-кўз қилмоқда. Буфаль "Саутгемптон" ва "Селта"да ўйнаган, аммо ўзининг туғилган юрти "Анже"га қайтган. Жаҳон чемпионати қаҳрамонларининг ҳаммаси ҳам ўз формасини сақлаб қололмаслиги аниқ. Аммо Софьян Парижга бўлган муҳаббатни сақлаб қолишга ҳожат йўқ, чунки у Франция пойтахтида туғилган ва ўз ватанини севади. Ота-боболарининг ватани Марокаш маданияти каби. “Уч ранглилар”да ўйнаш имконияти бўлмагани учун Африка термасини танлаган. Ва бундан афсусланганди, чунки Ренард уни ЖЧ-2018га олиб кетмаган. 

Ҳуизен, Нидерландия — Софьян Амрабат

Агар Сабирий ёшлигида ота-онаси билан Европага кўчиб ўтгани учун Германия паспортини олган бўлса, Марокаш терма жамоасининг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Амрабат Нидерландия ёшлар терма жамоасида халқаро миқёсда майдонга тушган. Катта акаси Нордин сингари Софьян ҳам клуб миқёсида ҳар доим ҳам ғалаба қозонмаган, бироқ унинг фаолияти муваффақиятлироқ. "Брюгге"дан кейин у Италияда келди ва ҳозир "Фиорентина"да ўйнамоқда. Амрабат отасининг хоҳиши туфайли Марокаш термасини танлаган. 

Бур-де-Паж, Франция - Роман Саисс

Иммигрантлар кўпинча фарзандларининг чет давлатга мослашишини осонлаштиришга ҳаракат қилишади. Роман 10 000 аҳолиси бўлган Бур-де-Паж шаҳрида туғилган. Катта эҳтимол билан, Саисс отасининг ошхонасида ишлаши кутилаётган эди, чунки йигирма ёшдан кейин у ҳаваскор футболчи бўлиб фаолиятини бошлаган, шунингдек ошхонада идишларни юварди ва официант бўлиб ишларди. Аммо у характер кўрсатди, Канте ва Маҳрезнинг йўлини такрорлади - француз ботқоғидан Англиягача. Ҳозир "Бешиктош"да ўйнаб, Марокашни орзу сари етакламоқда.

Хетафе, Испания – Ашраф Ҳакимий

Ҳакимийнинг ота-онаси ҳам футболни ёқтирмасди. Онаси Ашрафни дзюдо ва сузиш тўгаракларига олиб бормоқчи бўлган, лекин Ашраф тўп ортидан югурди. Мадриднинг чеккасида жойлашган Хетафе шаҳрида туғилган, Испания пойтахтида ўсган. Саккиз ёшида у "Реал Мадрид" академиясига кирди. У ерда у кичкина Зидан билан бирга ўйнади ва Испания терма жамоасини қўллаб-қувватлади. Ашрафнинг отаси кўча сотувчиси, онаси фаррош бўлиб ишлаган. Футболда муваффақияти бўлмаганида, Ашраф автобус ҳайдовчиси ёки қўриқчи бўларди. Ҳакимий Испания терма жамоасига таклиф қилинди - у йигитлар билан машғулот ўтказди, лекин ўз ўрнини топа олмади. "Реал Мадрид"да Карвахаль уни рақобатда енгди, аммо Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Интер"даги муваффақиятлар уни "ПСЖ"га олиб келди. 

Академиялари ривожланган дунё Андрадедан Мбаппегача, Пеледан Кантегача бўлган Жанубий Америка ва Европаликларнинг юзлаб жаҳон чемпионати қаҳрамонлари учун она Африка олдидаги футбол қарзларини тўлайдими? Бунда шеър бор, ҳаётнинг қаттиқ ҳақиқати. Марокаш терма жамоаси яқинда Африка кубогида Бенинга ютқазган эди. Ҳозир эса мундиалда чорак финалга чиқмоқда. Улар "дунё жамоаси" ва "касблар термаси". Бундай дейишимизга сабаб оддий: футболчилар бошқа касбни танлашга яқин эди ва улар бошқа давлатда туғилганди. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:56, 07.12.2022.
Ўқилди: 3310 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.