Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

"IdealPad". ЖЧ юлдузлари қандай дизайндаги "оёққалқон"лардан фойдаланмоқда?*

Баҳо:
+ | -

Бутса, футболка ва либосларни эсдан чиқара туринг. Бугун оёқ ҳимоясида ишлатиладиган "щит" ҳақида гаплашамиз. Англия, Испания, Германия ва Бразилия каби давлатлар шарафини ҳимоя қилаётган юлдузлар, ўз миллати, оилалари ва клубларига бағишланган махсус дизайндаги оёққалқондан фойдаланмоқда. Ўтмишда, масалан, Роналдунинг ўзи ва рафиқаси расми туширилган ҳимоя воситасидан фойдаланганини кўрганмиз. Қуйида шу ҳақида гап боради.

Букайо Сака

Букайо Саканинг "биринчи муҳаббати", шубҳасиз, "Арсенал"дир. Аллақачон учта гол уришга улгурган Англия ҳужумчиси оёғида "Арсенал" рамзи туширилган ҳимоя воситасини тақиб олган. Унинг устида еттинчи рақам ёзилган. Албатта, бу рамзни Саканинг терма жамоадаги шериклари бўлган Кейн ва Дайер кўришни истамаган бўларди.

Рафинья

Камерунга қарши ўйинда захирага олинган Рафинья, ўриндиқда оёғини кўрсатади. Унда футболчининг ўз расми туширилган эди. У Бразилия терма жамоаси либосида. Ҳимоя воситаси тепасига эса португал тилида "Кубокни ўз уйига келтиринглар" деб ёзилган.

Дани Карвахал

Испания кутилмаганда Марокашга ютқазиб қўйган эди. Бу ҳодиса жамоа аъзоси бўлган Карвахалга ҳам ёмон таъсир қилган аниқ. Аммо ҳимоячи ўз ватанини севади. Унинг оёққалқонида ўз расми туширилган бўлиб, унда "Реал" ва миллий терма жамоа либосида тасвирланган.

Юссуфа Мукоко

18 ёшли "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Германия ўз уйига қайтишидан олдин фақат бир марта майдонга туширилганди. Мукоко фойдаланган оёққалқонда унинг "BVB" либосида тушган анимацион расми бор. Унинг устига эса инглиз тилида "Сизни яхши кўраман онажон" деб ёзилган.

Гарет Бэйл

Уэльснинг афсонавий футболчиларидан бири бўлган Бэйл ортиқча зебни ёқтирмайди. Шундайин, унинг оёққалқони ҳам оддий. Унда мамлакат байроғи рамзи туширилган.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk

* — инглиз тилида оёқларни ҳимоялаш учун ишлатиладиган қалқон "Shin Pad" деб юритилади

Киритилди: 19:33, 07.12.2022.
Ўқилди: 2453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик