Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Бразилия Жаҳон чемпиони бўла олади(ми)

Баҳо:
+ | -

  Кўплаб мутахассислар Қатардаги мундиалда Бразилияни асосий фаворит сифатида кўришмоқда ва бунга етарлича сабаблар бор. Ростдан ҳам Бразилия бошқа жамоалардан бир бош устундек кўринмоқда. Аммо бу уларни олдиндан чемпион дейишимизга кифоя қилмайди. Шунчаки, уларнинг асосий устунликлари нимада эканлигига тўхталиб ўтмоқчимиз. 

 Ўзгарувчан ва мослашувчан ҳимоя 

 Тите бир неча ўйин давомида асосий таркиб қандай кўринишда бўлади деган саволларга аниқ жавоб бера олди. Айтишим мумкинки, Бразилиянинг қанот ҳимояси у қадар кучли эмас. Унинг устига Алекс Теллес жароҳат олгани ҳам Бразилия зарарига ишлаши мумкин. Аммо жамоада бошқачароқ услуб билан ҳимояланиш варианти бор. учта марказий ҳимоячи рақибга мослашиб ўйнай олади. Агар рақиб марказни блоклай олса(Хорватиянинг маркази буни эплаши мумкин), Милитаони актив қанот футболчисига айлантириш ва Маркиньосни Тиагу Силвага ёрдам бериши мумкин. Агар рақиб фаол қанотлар билан ишлаб марказда бўшлиқ қолдирса, у ҳолда Маркиньос олдинроққа чиқиб Каземиронинг позициясини эгаллайди ва бу қайсидир теҳникали футболчига эркинлик берилади. Бу ҳолда рақибнинг қанотдан ҳужумларини тўхтатиш учун босим Сандро ва Милитаога тушади. 

 Каземиро - "марказ қироли" 

Каземиро албатта ҳозирги кундаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси бўлса керак. Унда рақиб ҳужумини тўхтатишдан ташқари керак пайтда ҳужумдаги активлик ҳам бор. Каземиронинг марказдаги ишончли ҳаракатлари олдинги чизиқ футболчиларига эркинроқ ҳаракатланишга етарли бўла олади. Жамоа гол уришда қийналса, Каземиро ҳам бу ишни бажара олишини гуруҳ босқичида исботлади. Рақиб чуқур ҳимояланса, Маркиньоснинг олдинроққа чиқиш имконияти бор. У марказда ҳам ўйнай олади. Бу эса Бразилияга устунлик беради. Чунки Каземиро олдинроққа кўчади ва жарима майдони ташқарисидан бемалол зарбалар бериш имконига эга бўлади. 

Ажойиб боғлам: Неймар - Пакета 

 Пакета Бразилия терма жамоасига даража жиҳатидан тўғри келмайди деган мухлислар ҳам учрайди. Майдонда Неймар бўлмаса, ушбу фикрга қўшиламиз. Аммо Неймар ва Пакета бутунлай бошқача жуфтликни ҳосил қила олган. Ромарио ва Бебетони Бразилия тарихидаги энг яхши жуфтлик деб таърифлашади. ҳозиргиси ҳам ундан қолишмайди. Чунки, футболчилар бир-бирини сўзсиз тушунади. Пакета пасдан ташқари прессингда фаол ишлаши майдонда унверсаллиги туфайли ҳам Неймар билан бирга қадрли. Яъни Неймар нисбатан камроқ прессингда ишлайди ва унинг камчилигини Лукас тозалайди. 

 Номиданда кучлироқ трио 

Бразилия ҳужуми жамоадаги энг кучли позиция ҳисобланса ажаб эмас. Винисиус Жуниор ҳозирги кунда энг кучли вингерлар қаторида тилга олинади. Рафиньяни тарифлаш учун битта сўз етарли. У - бразилиялик. Унинг техник ҳаракатлари шунчаки "жога бонито"ни эслатади. Ришарлисон бу жаҳон чемпионатида ҳудди Бенземадек кўринмоқда. Прессингда  фаол ишлайди. Ўзи ҳам ҳужум ярата олади. Тўп Винига тушгач, жарима майдончаси ичида пайдо бўла олади.

Агар шу устунликлари билан ҳам Бразилия чемпион бўла олмаса, демак қайсидир терма жамоа ўз даражасижан ҳам юқорироқ ўйнаб юборган бўлади. Мундиалларда эса бундай ҳолатлар кузатилади. 

Миржалол Пардабоев мақоласи. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:48, 08.12.2022.
Ўқилди: 3272 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.