Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Насаф» фан-клуби Олмалиққа сафар уюштиради

Баҳо:
+ | -

Бугун мухлислар кутган кун. Олий лигамизда иккинчи давра ўйинлари старт олади. Барча футбол мухлисларининг диққат эътибори ўз севган жамоаларининг ўйинларига қаратилади. Ушбу учрашувларнинг натижаларини кимлардир бевосита стадионда ўтириб кузатишса, кимлардир телерадио орқали ва яна кимлардир интернет сайтлари орқали кузатишади.

Кейинги пайтларда юртимизда футбол клублари қошида тузилган фан-клуб аъзолари ўз севган жамоаларини қўллаб- қувватлаш учун мамлакатимизнинг қайси жойида бўлмасин ташриф буюришлари анъана тусига кириб бормоқдаки, бу анъана барчамизни қувонтирмоқда.

Ана шу ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда "Насаф" ПФК фан-клуби аъзолари ҳам 3 август куни эрта тонгда "Насаф" Марказий стадионида йиғилишиб, Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиқишади. Уларнинг асосий мақсади, "Насаф" жамоасига "Олмалиқ" жамоаси билан бўладиган учрашувда, стадионда туриб, далда бўлиш. Биз фан-клуб етакчиси Уктамжон Ўзоқовга ушбу учрашувга фан-клуб аъзоларининг тайёргарлиги тўғрисида ва уларнинг кайфиятларини билиш мақсадида мурожаат қилдик.

— Ўктамжон, эртага бўладиган учрашувга тайёргарликлар қандай кетаяпти ва фан-клуб аъзоларининг кайфиятлари ҳақида маълумот берсангиз.

— Биз ҳар доимгидек, ўз севган жамоамизни бевосита учрашув пайти стадионда қўллаб-қувватлаш учун эртага тонг саҳар "Насаф" стадионида йиғиламиз ва биз учун ажратилган автобусга жойлашиб, соат 06:00да Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиқамиз. Шу мақсадда, ҳозир фан-клуб фаоллари Олмалиққа борадиган аъзоларимизни рўйхатини тузишмоқда ва эртага бўладиган учрашувда жамоамизга қандай далда бўлишимиз борасида маслаҳатлашиб ҳам олаяпмиз. Аъзоларимизнинг барчасининг кайфияти жойида, биз ушбу учрашувда ҳам жамоамиз яхши натижа кўрсатиши учун, учрашув давомида уларни қизғин қўллаб турамиз. Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳридаги ва Олмалиқ шаҳрига бориш имкони бўлган барча "Насаф" мухлисларини эртага бўладиган учрашувда жамоамизни бирга қўллаб-қувватлашга таклиф қилиб қоламан.

Биз, фан-клуб аъзоларига сафарлари бехатар бўлишини ва барча мухлислар номидан "Насаф"га ушбу учрашувда фақат ғалаба қилишини тилаб қоламиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:13, 03.08.2012.
Ўқилди: 4681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.