Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Мбаппедан яхшироқ ҳужумчи. Жаҳон чемпионатлари рекордчиси - Жюст Фонтен

Баҳо:
+ | -

 Килиан Мбаппенинг голларини санашга вақтингиз йўқ бўлса, биз ёрдам бера оламиз - у аллақачон Франция терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги иккинчи тўпурари (9). Ундан кўп гол урган ягона франциялик - 64 йил давомида Франциянинг мундиаллардаги тўпурар бўлиб келаётган Жюст Фонтен. 1958 йилги Жаҳон чемпионатида Фонтен 13 та гол урди, бу ҳали ҳам битта турнир учун рекорд ҳисобланади.

 Фонтен бутун жаҳон чемпионати тўпурарлари рўйхатида Мирослав Клозе (16), Роналдо (15) ва Герд Мюллердан (14) кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 24 ёшли Фонтен Жаҳон чемпионатига 1957/58 йилги Лига 1нинг энг яхши тўпурари (34 та гол) мақомида йўл олган.

Шу билан бирга, Фонтен Франция терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳам эмасди – жаҳон чемпионатигача у терма жамоада бор-йўғи бешта ўйин ўтказди. У дарҳол асосий таркибда пайдо бўлмаслиги керак эди. Турнир олдидан машғулотларда Блияр жароҳат олди, Фонтен эса асосий таркибга кўчирилди.

Франция ўшанда учинчи ўринни эгаллаганди ва ўзининг ёрқин футболи учун кўплаб мақтовларга сазовор бўлди. Швециянинг Svenska Dagbladet газетаси: "Футбол тарихида бундан нафисроқ жамоа топиш қийин", - де, ёзган эди.

Айнан сўнгги ўйиндаги покер Фонтенни жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирди, у тўрт йил аввал 1954 йилги жаҳон чемпионатида 11 гол урган венгриялик Кошичдан ўзиб кетган эди.

Жюстнинг ўйин услуби оддий ва тушунарли – тўққизлик футболчиси, тоза тўпурар, иккала оёғи билан ажойиб зарбага эга. У имкониятларни бир тегиниш билан ҳал қиларди, кучли жарима зарбаси ўйинчиси ҳисобланар эди, шу билан бирга қарши ҳужумларда ўзини яхши ҳис қиларди, шунинг учун у тезкор ҳужумларда жуда хавфли эди.

Футбол тарихчиси Крис Фредди Жюстенинг ўйин услуби ҳақида шундай хулоса қилди: “Бир қараганда унинг голлари жуда оддий кўринади. Аммо бу ҳужумчи учун энг яхши илтифотдир”.

Қизиғи шундаки, Фонтен 1958 йилги жаҳон чемпионатининг рамзий терма жамоасига ҳам кира олмаган, гарчи у энг кўп овоз тўплаган бўлса ҳам. Умуман олганда, овозлар Жюстнинг чап ёки ўнг қанотга жойлаштирилиши бўйича иккига бўлинган эди.

У Марокашда етти фарзандли француз оиласида туғилган. Жюст Марокашда ҳам маҳаллий Касабланка учун футбол ўйнай бошлаган. 1953 йилда унга Ниццадан чақирув бўлган.

У ерда у 1955/56 йилги Франция чемпионати ва 1953/54 йилги Франция кубогида ғолиб чиқди ва 50 йилларнинг охирига келиб мамлакатнинг энг кучли жамоаси бўлган “Реймс”га ўтди. Фонтен клуб билан биргаликда уч карра лиганинг энг яхшиси бўлган - 1957/58, 1959/60, 1961/62, Франция кубогини қўлга киритган - 1957/58, Франция Суперкубоги – 1958, 1960. Жюст «Реймс» билан Иккинчи марта Европа кубоги чемпиони - 1958/59 финалига чиқди, лекин яна «Реал»га ютқазди (0:2). Ўша турнирда Фонтен 10 та гол билан тўпурар бўлганди.

Демак, Жюст ўша даврдаги энг кучли Франция жамоасининг ажралмас қисми, унинг энг яхши ҳужумчиси эди. Аммо у 28 ёшида фаолиятини якунлаши керак эди.

1960 йил март ойида Ивуарлик Секу Туре «Реймс» ва «Сошо» ўртасидаги ўйинда Фонтен билан тўқнашди, шунда қаҳрамонимиз чап оёғининг тибиа суягида қўш синиш ташхисини олди. 1961 йилнинг январида Жюстнинг оёғи яна синдирилди. Фаолиятни давом эттириш учун имконият йўқ эди. 1960/61 ва 1961/62 йилги мавсумларда у атиги саккизта ўйин ўтказган ва ҳатто шундай шароитларда ҳам у тўққизта гол урган.

1962 йил июль ойида 28 ёшли Фонтен ўзининг сўнгги ўйинини ўтказди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:36, 09.12.2022.
Ўқилди: 2182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.