“Интер” ҳужумчиси Эдин Жеко жамоасининг “Наполи”га қарши А Сериядаги навбатдаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 2023 йилнинг 4 январида бўлиб ўтади.
"Наполи" ёки "Эмполи" билан ўйнаш муҳим эмас. Аммо бундай рақибни мағлуб этиш ўзимизга бўлган ишончимизни оширади. "Наполи" кучли жамоа. Ростини айтсам, 15 ўйинда 13 та ғалаба билан мавсумни бунчалик кучли бошлашларини кутмагандим", - деди Жеко Sky нашрига.
“Интер” ҳозирда “Наполи”дан 11 очко ортда қолган ҳолда А Серияда бешинчи ўринда бормоқда.