Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Лондон-2012. Гўзал Хуббиевани ярим финалдан 0,01 сония ажратиб қолди

Баҳо:
+ | -

Гўзал Хуббиева ярим финалга чиқишига сониянинг юздан бир (!) улуши етмай қолди. Ҳамюртимиз 100 метрлик масофани 11,22 сонияда босиб ўтиб, ўзининг мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Спринтеримиз бироз ачинарли тарзда кейинги босқичга ўта олмади. Ушбу босқичда жами 56 нафар спортчи 7та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашди. Хуббиева 6-гуруҳда иштирок этди ва финишга тўртинчи бўлиб етиб келди. Учинчи бўлиб келган спортчидан 0,04 сония ортда қолди. 7та гуруҳда дастлабки 3та ўринни эгаллаган спортчилар ярим финалга чиқишди. Уларнинг сафига яхши натижа кўрсатган яна 3 нафар спортчи ҳам қўшилди. Ана шу 3 нафар атлет орасида Гўзал ҳам бор эди. Аммо худди Хуббиева каби 11,22 сония натижа кўрсатиб, 3-гуруҳда 5-ўринни (!) эгаллаган британиялик Абиодун Ойепитан кейинги босқичга чиқди (табиийки, бу гуруҳда 4-ўрин эгасига ҳам ярим финал йўлланмаси берилди), аммо ўз гуруҳида 4-ўринни олган Гўзал қолиб кетди. Мезбон барибир мезбон-да. Агар Хуббиева финишга 0,01 сония эртароқ келганидами?! Гуруҳларда учликка кирган ва ҳамюртимизга нисбатан пастроқ натижа кўрсатган спортчилар ҳам бор...

Нима ҳам дердик, Гўзал Хуббиева олимпиадада муносиб иштирок этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:07, 04.08.2012.
Ўқилди: 5569 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.