Франция президенти Эммануэль Макрон миллий терма жамоани Англия устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва Қатардаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиққани билан табриклади.
“Яна икки қадам қолди”, — деб ёзди Макрон Twitter'да.
Франция 24 йил ичида жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан биринчи амалдаги жаҳон чемпиони бўлди. 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган ярим финалда французлар Марокаш терма жамоаси билан тўқнаш келишади.