Ямайкалик машҳур спринтер, 100 метрга югуриш бўйича кўп карра жаҳон чемпиони Асафа Пауэл куни кеча бўлиб ўтган воқеадан қаттиқ таажжубга тушганини ва бунинг учун Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбарларидан норози эканини таъкидлаб ўтди. Гап шундаки, 2 август куни кечаси, Британия вақти билан кечки соат 22 атрофида унинг ётоғига ХОҚ ҳодимлари келишади ва уни допинг тест учун қон топшириши кераклигини айтиб олиб кетишади.
Бу сўнгги 5 кун ичида ямайкалик спортчидан учинчи маротаба допинг назоратдан ўтказилишидир.
Бўлиб ўтган воқеа ҳусусида ямайкалик спортчининг агенти шундай дейди.
"Спортчини кечаси ухлаб ётган жойида уйғотишлари ва ундан допинг назорат учун қон топширишишини талаб қилиш бироз ғалати. Бу воқеадан Пауэлнинг асаблари чарчамоқда", дейди унинг агенти.
"Биз бундай тестлар ўтказилиши жуда тўғри деб ўйлаймиз ва бундан ҳурсандмиз. Аммо мусобақа пайтида, спортчи стартга чиқишидан бир кун олдин уни безовта қилишса, бунга қандай қараш мумкин?
"Кеча Асафа менга машғулотлрда толиқаётганини айтди. Шундай бўлишидан қўрққандик. Ҳар бир допинг тест спортчига маълум муддат салбий таъсир кўрсатади. Биз бу борада расмий кишиларга телефон қилдик. ХОҚ билан алоқага чиқдим ва айни пайтда бунинг нотўғри бўлаётганини тушинтирдик. Улар барчасини тушунаётганларини ва допинг назорат шарт эканлигини айтишдан уёғига ўтмаяптилар", дейди Пауэлнинг менежери Пол Дойл.