Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Суперкомпьютер Мессининг финалга чиқишига ишоняпти

Баҳо:
+ | -

13 декабрь куни Қатарда жаҳон чемпионатининг илк ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Хорватия термаси билан ўйнайди.Five Thirty Eigh суперкомпьютери ўйин ғолибини башорат қилди. Компьютер жамоаларнинг ҳужум ва мудофаадаги кучини акс эттирувчи  Soccer Power Index деб аталадиган кўрсаткичга асосланади ва учрашувда қайсидир жамоага устунлик беради.

Чорак финалда Аргентина терма жамоаси драматик ўйинда Нидерландияни мағлуб этди. Наҳуэл Молина ва Лионель Мессининг голларидан сўнг жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида олдинда бўлишди, аммо захирадан майдонга тушган Воут Вегхорст дубл қайд этиб ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида аргентиналиклар аниқроқ чиқишди - 4:3.

Бразилияликларни сенсацион тарзда мағлуб этган хорватлар иштирокидаги учрашув ҳам драматик бўлди. Неймар ҳисобни очди – бу қўшимча бўлимнинг биринчи бўлими охирида содир бўлди, бироқ 117-дақиқада Бруно Петкович гол урди. 11 метрлик зарбалар сериясида Доминик Ливакович жамоасини икки марта қутқариб қолди - Хорватия 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Суперкомпьютерга кўра, Аргентинанинг финалга чиқиш имконияти кўпроқ – 36 фоизга нисбатан 64 фоиз.

Тарих

Аргентина ва Хорватия терма жамоалари жаҳон чемпионатида икки марта ўзаро тўқнаш келишган. 1998 йилда аргентиналиклар гуруҳда кучлироқ бўлган (1:0), 2018 йилда хорватлар ғалаба қозонган (3:0). Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/2 финалида тўрт марта ўйнаган ва барча ҳолатларда ғалаба қозонган. 1930 йилда АҚШ (6:1), 1986 йилда Бельгия (2:0), 1990 йилда Италия (1:1, 4:3 пен.), 2014 йилда Нидерландия (0:0,) 4:2 пен.). Хорватияга келсак, бу унинг учун учинчи жаҳон чемпионати ярим финали бўлади. 1998 йилда жамоа Францияга мағлуб бўлган (1:2), 2018 йилда эса Англияни мағлуб этган (2:1).

Олдинги башоратлар амалга ошдими?

Эслатиб ўтамиз, суперкомпьютер чорак финал жуфтликларининг фақат битта ғолибини, яъни Нидерландияни мағлуб этган Аргентинанинг ғалабсини тўғри аниқлади. Машина Хорватия-Бразилия, Англия-Франция ва Марокаш-Португалия ўйинларига башорат қилишда хатога йўл қўйган. Бироқ, бунгача тизим жаҳон чемпионати 1/8 финалининг саккизта ўйинидан еттитаси натижаларини тўғри башорат қилган: Нидерландия – АҚШ, Аргентина – Австралия, Япония – Хорватия, Бразилия – Жанубий Корея, Англия – Сенегал , Франция - Польша ва Португалия - Швейцария. Суперкомпьютер фақат Марокаш - Испания учрашувида хатога йўл қўйди.

Аргентина – Хорватия учрашув бугун 13 декабрь Тошкент вақти билан 00:00да старт олиши белгиланган.

Киритилди: 12:15, 13.12.2022.
Ўқилди: 4865 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.