"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заха Англия Премьер-лигасидан Германия Бундеслигасига ўтиши мумкин. Инсайдер Кристиан Фалькнинг сўзларига кўра, унинг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
“Асаларилар” раҳбарияти ивуарликни Европанинг топ-клублари қизиқиш билдираётган Юсуф Мукокога муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда.
Заха жорий мавсумда Премьер-лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.