Райан Гиггз: "Олимпиада биз учун катта мактаб вазифасини ўтаб берди"Буюк Британия термаси сардори Райан Гиггз унинг жамоаси турнирдан эрта чиқиб кетганидан хафа бўлган бўлса-да, Олимпиадада иштирок этганидан хурсанд.
Шанба куни британияликлар Жанубий Корея олимпиячиларига пенальтилар сериясидан имкониятни бой бериб қўйишганди.
«Шубҳасиз, мен жуда хафаман, – деб Гиггзнинг сўзларидан келтиради Goal.com. – Рақиб яхши ташкиллаштирилган жамоа эди ва бизга ўз ўйинимиўни кўрсатиш имконини бермади. Лекин нима бўлса ҳам, ўйинчи ва мураббийлар фантастик тажриба орттиришди».