Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Лука Модрич жаҳон чемпионати учинчи ўрин учун ўйин унинг сўнггиси бўладими, деган саволга жавоб бера олмади, шунингдек, жамоанинг бронза медалларини қўлга киритишга концентрацияси ҳақида гапирди.
“Хорватия терма жамоаси учун охирги ўйинни ўтказаманми? Билмайман, кўрамиз. Ҳозир бу ҳақда гапиришнинг вақти эмас. Бронза медали хавф остида ва биз барчасига тайёр бўлишимиз керак", - дея 37 ёшли ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Испаниянинг Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 3-ўрин баҳси 17 декабрь куни бўлиб ўтади.