Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОФК комиссияси «Шўртан»ни ҳам кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -

Кейинги йилларда ОФКнинг махсус тафтиш комиссияси юртимизга ташриф буюриб, олий лига клублари фаолияти билан танишиб чиққан ҳолда келгуси мавсумлар учун Осиё кубокларида қанча клубимизнинг қатнашиши масаласига ойдинлик киритиб бериши одатий ҳолга айланиб қолди.

Бу йил ҳам ОФК делегацияси 2-9 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб, клубларимиз ушбу ташкилот томонидан қўйилаётган талабларни қай даражада бажаришаётгани билан танишиб чиқади.

Юртимизга ташрифининг учинчи кунида ОФК вакиллари Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳрида жойлашган “Марказий” стадионни кўздан кечиришди. Дастлаб, ОФК комссияси клубнинг Ғузор шаҳридаги базасида ўзларининг талаблари билан клуб вакилларини таништириб чиқишди. Шунингдек, тафтиш комиссияси вакиллари клуб маъсуллари билан бирма-бир танишиб чиқишди.

Сўнгра, “Шўртан” клуби ўзининг шу кунгача амалга оширган фаолиятини, ҳозир қилинаётган ишларини ва бундан кейин кўзда тутилган режалари билан ўртоқлашди. Шундан сўнг, савол-жавобга ўтилди.

Делегация раҳбари, мусобақалар ва стадион масалалари бўйича маъсул шахс Стюарт Рамалингам жамоа ижрочи директори Икром Норчаев ва стадиони директори Искандар Бўриевлар билан биргаликда стадионни кўздан кечиришди. Янги қуриб битказилган шимолий трибуна, Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган журналистлар ва мартабали меҳмонлар учун ажратилган жойларни ҳам бирма-бир текширувдан ўтказишди.

“Сўнгги 3 йилда стадионимизни мана шу ҳолатга олиб келдик. Бундан ташқари, клуб қошида очилиши кутилаётган академияни ҳам идеал даражага олиб келдик, усти ёпиқ бассенй ҳам фойдаланишга топширилиши арафсида турибди. Ҳозир ҳам ишлар давом этмоқда. Насиб қилса, Мустақиллик байрамига қадар ушбу биноларни тўлақонли равишда фойдаланишга топширамиз”-дейди клуб ижрочи директори Икром Норчаев.

Шунингдек, клуб маркетинг бўлими бошлиғи Одилбек Толипов ОФк тафтиш комиссяиси аъзоси, маркетинг масаласи бўйича жавобгар Стефан Чепликнинг саволларига жавоб қайтарди.

“Ҳар жабҳада профессионаллашиб бораётган клубимизда маркетинг тизимини ҳам ривожлантириш учун бир қатор корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларимизни ўртага ташладик. Мустақиллик байрамигача якунига етадиган реконструкция ишларидан сўнг, биз яна-да самаралироқ ишларни бошлаймиз, буларни амалга ошириш учун бугун мистер Стефанга ишлаб чиқилган бизнес-режамизни тақдим қилдик” - дейди, клуб маркетинг бўлими бошлиғи Одилбек Толипов.

Клуб матбуот котиби Толиб Қосимов медиа бўйича жавобгар Ли Сенхунга маълумот берган бўлса, клуб бош ҳисобчиси Узақова Нодирахон Эйвин Ти Эр Вига барча керакли ҳужжатларни тақдим этди.

Стив Ким умумий масалар билан Ихтиёр Каримовдан маълумотларни йиғиб олди. Ҳамюртимиз Алишер Никимбаев эса клуб қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабини в/б директори Виктор Алешниковни саволларга тутди.

Тафтиш комиссияси болалар футболи, профессионал футбол, матбуот хизматининг фаолиятидан тортиб маркетинг ишларигача қай даражада йўлга қўйилгани нафақат ҳужжатларда, балки амалда ҳам кўздан кечирди. Таъкидлаш керак, клубнинг молиявий фаолияти меҳмонларда жуда яхши таассурот қолдирди. Шунингдек, болалар футболини ривожлантириш борасида ҳам клубда амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди. Ўз навбатида ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш борасидаги фактлари билан ўртоқлашди.

- "Аввало, бизларни кўтаринки кайфиятда кутиб олганларингдан, бизга керакли бўлган маълумотларни тақдир этганларингдан миннатдорман! Биз ҳамма ҳужжатларни кўздан кечириб чиқдик ва буларни амалда ҳам кўрдик. Гарчи, ҳозирги кунда стадионда қурилиш ишлари кетаётган бўлса-да, стадион тўлиқ талаб даражасига жавоб бериши кўзда тутилган. Қолаверса, Шўртан" клуби мамлакат клублари орасида энг кўп пул ишлаб топадиган клублар сирасига кираркан. Шу кунгача текширувдан ўтказилган клубларнинг бирортасида ҳам 55 % даромад ишлаб топганини кўрмагандик. Жамоа тўғри йўлдан кетаётганлиги айтиб ўтмоқчиман. Қолаверса, жамоанинг ҳозирги кунда эгаллаб турган ўринини ҳам ижобий деб айтса бўлади. Агар жамоа янаям қаттиқроқ курашадиган бўлса, келаси йили ОФК майдонларида тўп суришига шубҳам йўқ” - деди ОФК тафтиш комиссияси раҳбари жаноб Стюарт.

Шунингдек, ҳамюртимиз Алишер Никимбаев ҳам сўзга чиқди. “Болалар мактаби директорининг лицензияси “А” тоифали бўлиш керак. Лекин, Виктор Алешниковнинг лицензияси “В” экан, бироқ унинг вақтинчалик бошқарувчи бўлиб турганини инобатга оладиган бўлсак, яқин вақтлар ичида бу нарса ҳам ижобий ҳал қилиниши шарт! Шунингдек, стадионда қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг, 21 сентябр куни бўладиган “Шўртан”-“Динамо” жамоалари ўртасидаги ўйингача, ўйин пайти ва ўйиндан кейинги қилиниши керак бўлган ишларни фото ва видео фактларини бизга юборишларинг талаб этилади” – деди, Алишер Файзуллаевич.

Шундай қилиб ОФК комиссиясининг "Шўртан" клуби билан танишув жараёни ўз ниҳоясига етди. Йиғилиш якунига етганидан сўнг, меҳмонларга клуб томонидан эсдалик совғалари берилди ва суратга тушилди.

Комиссия аъзолари қанчалик кўтаринки кайфият билан кутиб олинган бўлса, шу кайфият билан Самарқандга шаҳрига кузатилди ва уларга оқ йўл тиланди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:37, 05.08.2012.
Ўқилди: 5023 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.