Бош мураббий Роберто Мартинес Польша терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бельгия федерацияси билан ҳали ҳам йил охиригача шартномам бор. Мен ҳозир ҳеч қандай музокаралар қилмаяпман. Расмий равишда январь ойидан бошлаб музокаралар олиб бориш мумкин.
Менинг аниқ режаларим йўқ. Ҳақиқатан ҳам, келажак сизни нима кутаётганини ҳеч қачон била олмайсиз”, деди Мартинес.
ЖЧ-2022 плей-офф босқичига чиқа олмаганидан сўнг, Мартинес Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.