Хорватия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол Лионель Мессига қарши ўтказган ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Месси терма жамоада бўлганида бутунлай бошқача футболчи. Умид қиламанки, кейинги сафар унга қарши яхшироқ ўйнайман, лекин бу жаҳон чемпионатида тарихдаги энг яхши футболчи билан тўқнаш келганимдан фахрланаман. Хатолар футболнинг ажралмас қисмидир, лекин мен уларни камайтиришга ҳаракат қиламан" - деди Гвардиол Mundo Deportivo билан суҳбатда.