Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэль Леау франциялик Тео Эрнандесни дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Уларнинг иккаласи ҳам "Милан" футболчилари.
"Тео Эрнандес - дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси", - дея Леау сўзларини келтирмоқда Sportmediaset.
2022 йилги Жаҳон чемпионатида Тео 5 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди ва Марокашга дарвозасига ярим финал баҳсида гол киритди. У билан бирга французлар 12 ўйинда (1 дуранг ва 10 ғалаба) фақат бир марта мағлуб бўлишди (Миллатлар лигасида Данияга 1:2).